Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари, этноспорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар-ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида “Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур” номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотлар – роликларни тайёрлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида этибор қаратиш талаб қилинади:

- танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотларда аввало халқимиз орасида унутилиб бораётган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини сақлаб қолиш ҳамда уларни ёш авлод орасида кенг оммалаштиришга;

- роликларда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўзбек халқига хос қадрият ва урф-одатларни тарғиб қилишга;

- миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларнинг вақти 1-3 дақиқа оралиғида бўлиши, ҳажми эса 100 мГбдан ошмаслиги талаб қилинади.

Танлов 2022 йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларни info@minsport.uz электрон манзилига юборасиз.

Энг яхши ижодий маҳсулотлар танлов ғолиби сифатида ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади ҳамда телеканаллар орқали эфирга узатилади.