Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 1262 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 5048 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.
Бугун “Гигант” ММТП ҳудудида жойлашган “Абдусаттор оқ олтин” фермер хўжалигидаги 21 гектар ер майдонидан Меҳнатобод, Мустақиллик, Уюрчи-Дамкўл, Қайрағочовул маҳаллаларида истиқомат қилувчи 84 нафар ишсиз ёшга йигирма беш сотихдан ажратиб берилди ва бу ҳақдаги махсус сертификат топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев сўзга чиқиб, бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мўл ҳосил олишга ҳаракат қилиш ва даромадни кўпайтириш зарурлиги, бунинг учун ҳамма шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.