Мажмуанинг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Унда завод ишчи-ходимлари, фермерлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев сўзга чиқиб, Ўзбекистонинг янги тараққиёт даврида кластерларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб, бу борадаги ишлар дастлабки самараларини бераётганлигини айтиб ўтди.
Хусусан, мазкур пахтачилик кластери инновацион технология ва ишланмаларни татбиқ этиб, минглаб янги иш ўринларини яратаётганлиги эътироф этилди.
2019 йилда қурилиши бошланган завод бир кунда 600 тонна пахтани ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 300 та янги иш ўрни яратилди.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири