Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 10:40ларда Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон»" йўлида автоҳалокат юз берди.

Чордона маҳалласида яшовчи А.Н "Ласетти" русумли автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган ёш қизни уриб юборган.

Натижада қизча оғир тан-жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.