TOI-2018 b экзосайёраси TESS коинот аппарати ёрдамида транзит усулида кашф этилди.
TOI-2018 b радиуси тахминан 2,27 Ер радиуси ва тахминан 9,2 Ер оғирлигига эга. Сайёра ўз юлдузи атрофида ҳар 7,44 кунда айланади ва унинг мувозанат ҳарорати 652 кельвин деб баҳоланмоқда.
Олимлар TOI-2018 b атрофида экзосайёра экани тахмин қилинаётган яна бир объектни ҳам топишди. У Ердан тахминан 50 фоизга каттароқ ва унинг оғирлиги 3,6 Ер массасидан кўп эмас деб баҳоланди. Ушбу объектнинг ҳолатини тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади, деб хабар беради lenta.ru.