Дўстлик уйида бўлиб ўтган таъсис йиғилишида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган дўстона ҳамда ишончли муносабатлар муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, алоқалар кўп йўналишларда ривожланиб боряпти. Халқ дипломатияси давлатлараро муносабатларни тўлдирувчи ва давом эттирувчиси ҳисобланади.
Йиғилишда Беларусь Хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти раиси Нина Иванова ушбу жамиятнинг ташкил этилиши Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берадиган кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш имконини беришини таъкидлади, деб хабар беради “Дунё” АА.
“Беларусь–Ўзбекистон” жамияти бошқаруви таркибига турли соҳа вакиллари киритилгани Беларусь–Ўзбекистон муносабатларининг фаол ривожланишини назарда тутади.
“Беларусь Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан алоқаларида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатларимиз ўртасидаги масофа жуғрофий жиҳатдан узоқ бўлишига қарамай, Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги жадал ривожланиб боряпти. Икки дўст мамлакат халқларини жуда яқин ва умумий жиҳатлар боғлаб туради”, — деди йиғилишда Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров.