Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги «LITAI Textile Overseas» пахта-тўқимачилик кластери томонидан умумий қиймати 8 миллион АҚШ долларилик иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Шулардан бири пахта заводи бўлиб, уни барпо этиш учун 4,2 миллион доллар сармоя киритилди. 

Пахта заводининг қайта ишлаш қуввати 50 минг тоннани ташкил этади. У ишга туширилгач, 300 та иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, қиймати 3,8 миллион долларлик чигитни қайта ишлаш заводи ҳам бунёд этиляпти. Бу ерда 100 кишининг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми экспорт қилиниши режалаштирилган. Масалан, биргина ёғ маҳсулотлари экспорт ҳажми 5,5 миллион долларга етиши мумкин.