Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, атоқли шоир Мирмуҳсин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган гўша — Мирзо Улуғбек тумани, Марказ 1, 13-уйга хотира лавҳаси ўрнатилди.
Бугун ушбу барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.