Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг "Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.) белгиланди.

Бунда:

- Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади;

- муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;

- муҳандислик таълим дастурлари “Янги Ўзбекистон” университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

- муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини “Янги Ўзбекистон” университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.