Иккала бемор ҳам касалликни осон ўтказган ва аллақачон тузалиб кетган, дейилади маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ, ковиднинг янги версиясига Роспотребнадзор томонидан баҳо берилган эди. У ердаги мутахассисларининг фикрига кўра, “эрис” бошқа SARS-CoV-2 геновариантларига қараганда яшовчан бўлиб чиқди. У илгари ишлаб чиқилган иммунитетнинг таъсирига самаралироқ “чап беради” ва фаолроқ тарқалади.

Яқинда британиялик шифокорлар BА.2.86 коронавирусининг янги штаммини аниқлашди. Ушбу вариант кўп сонли мутациялар билан тавсифланади, деб хабар беради mir24.tv.