Унда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама тилди.
Суҳбат чоғида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, хусусан, Порт-Саид шаҳрида тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон корхоналарини жойлаштириш учун қўшма саноат кооперацияси ва дистрибуция марказини ташкил этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Миср томони лойиҳаларни ўз вақтида самарали амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Савдо-саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Шу муносабат билан икки мамлакат ўртасида Саноат кооперацияси ва савдони ривожлантириш дастурини, шунингдек, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва тасдиқлашни тезлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишилди.
Суҳбат якунида томонлар ҳамкорликнинг муҳокама этилган йўналишларини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва жорий йил ёзида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Тошкент шаҳрида унинг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари ҳам келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.