Гетти музейининг қадимий асарлар куратори ёрдамчиси Сара Коулнинг айтишича, бундай ўрамларни қадимги Миср дафн маросимларида марҳум қабрига қуйиш урф-одат бўлган.
Қазилма ишлари олиб борилаётган қабристонга эрамиздан аввалги 1550 йилдан 1070 йил оралиғида давом этган Янги Қироллик даврида асос солинган. Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги ўзининг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда, Туна Ал-Гебелда топилган артефактни дастлабки ўрганиш чоғида “Ўликлар китоби”га ҳавола топилганини айтди. Бундан ташқари, ушбу қабристонда китобдан ташқари яна бир қанча қадимий ашёлар топилган.