Кембриж, Сарбонна университетлари ва Франция Миллий илмий тадқиқот маркази мутахассислари гуруҳи X-XI асрга тегишли Суриянинг насроний ёзувлари матнлари остида илгари йўқолган деб ҳисобланган юлдузлар жадвалини аниқлашди. Бу тарихчиларга маълум бўлган энг қадимий юлдузлар жадвалидир. Уни тузган олим Гиппарх миллодан аввалги II асрда Родос оролида яшаб ижод қилган. Топилган мазкур юлдузлар жадвали парчаси V-VI асрларда қайта ёзилган. У Шимолий тож юлдуз туркумининг аниқ координаталарини ўз ичига олади.
Синай тоғидаги Кетрин монастрлиги VI асрда ташкил топган ва дунёдаги энг қадимги доимий фаолият кўрсатувчи христиан монастрлигидир. Унинг кутубхонасида 160 дан ортиқ палимпсестлар — олдинги ёзувлар устида ёзилган матналар сақланади. Тадқиқотчилар улар ёрдамида Гиппарх жадвалининг янги қисмларини ва бошқа йўқолган қадимий китобларни топишга умид қилишмоқда.