Икки қутқарувчининг жасади бир кун аввал, учинчисиники эса фавқулодда вазиятдан деярли бир кун ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинган. Мутахассислар қидирувни давом эттирмоқда, чунки вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.

Ҳодисанинг тахминий сабаби бинонинг биринчи ва охирги қаватларида қурилиш ишларини олиб бориш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ. Хусусан, улардан бири бир нечта юк кўтарувчи деворларни бузиб ташлаган бўлса, яна бири қўшимча қават қурган. Уйда истиқомат қилувчи фуқаролар қонунбузарликлар юзасидан расмийларга шикоят қилган, бироқ уларнинг шикоятлари жавобсиз қолган, деб хабар беради mir24.tv.