Ундаги келишув «Таблеткалар, қаттиқ желатинли капсулалар ва дозаланган кукунлар шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қаратилган эди.
Ушбу келишувга биноан, Тошкент вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан, «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонасидан «SOLYPHAR» компанияси томонидан амалга ошириладиган лойиҳа учун 8 гектар ер ажратилди. Янги корхона Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GМР талабларига жавоб беради.
Мазкур лойиҳа 2021-2024 йилларда уч босқичда амалга оширилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 миллион дона таблетка, 200 миллион дона капсула ва 10 миллион дона сашени ташкил этиб, жами, 120 дан ортиқ дори турлари ишлаб чиқарилади.
«Бўстонлиқ-фарм» ҳудида барпо этиладиган янги корхона қиймати 20 миллион доллардан иборат бўлиб, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, деб хабар беради Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.