Ихчам Mony Mist қурилмасининг ўлчами 89,5х45,5х11,5 миллиметр, оғирлиги 75 грамм. Лойиҳа Kickstarter майдончасида тақдим этилган.

Ўлчамларининг кичиклигига қарамай, смартфон 480х853 пикселли 3 дюймга эга суюқ кристалл экран билан жиҳозланган. У тўрт ядроли Corex-A53 (1,3 гигагерц) MediaTek МТ6735 базасида ҳамда Mali T720 график процессорида ишлайди.

Смартфонга 3 гигабайт тезкор ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Унга 13 мегапикселли битта модуль жойлашган.

Аккумулятор сиғими 1250 мА/соатни ташкил этади. Ўнг ён томонидан ўчириб-ёқиш тугмаси, чап томонида эса овозни бошқарувчи клавиш жойлашган. USB-C порти пастдаги иккита динамиклар тўрининг ўртасида жойлашган. Қурилма Wi-Fi ва Bluetoothни қўллаб-қувватлайди.

Смартфонни айни вақтда 99 доллардан буюртма қилиш мумкин, кейинчалик нархи 150 долларга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июлида Kickstarter краудфандинг майдончасида 3 дюймли экранга эга замонавий ва қулай Jelly 2 смартфони пайдо бўлганди.