Глиома мия шишининг энг оғир турларидан бири бўлиб, уни эрта босқичда ва ҳатто аломатлар ўзини юзага келтира бошланганидан кейин ҳам аниқлаш қийин. Ушбу турдаги ўсимта одатда уни олиб ташлангандан сўнг амалга ошириладиган гистологик текширув билан тасдиқланиши мумкин.

Эндиликда мутахассислар қондаги биомаркерлар асосида ушбу касалликни аниқлашнинг янги ноинвазив усулини ишлаб чиқишди. Иш жараёнида улар Раман спектроскопиясидан фойдаланганишди, бу қондаги ўсимта ҳужайралари томонидан ажратилган ўзига хос кимёвий бирикмаларни юқори аниқлик билан аниқлаш имконини берди.

Мазкур ёндашувни ишлаб чиқишда аввало мазкур йўналишдаги адабиётлар ўрганилди ва глиома тўқималарида аниқланган биологик маркерларнинг турлари ҳақида маълумот тўпланди. Шундан сўнг жамоа томонидан лаборатория сичқонлари организмига инсон глиобластома ҳужайралари киритилди ҳамда турли вақт оралиғида уларнинг қон зардоби текширилди. Раман спектроскопияси биологик суюқликларда глиома белгиларини аниқлаш имконини берди, деб хабар беради lenta.ru.