Бевосита Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ангрен шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ноёб мажмуа бир ой давомида Ангренда беморларга хизмат қилади.
Сайёр шифохона юрак қон-томирлари касалликларига эрта босқичда ва ўта юқори аниқликда ташхис қуювчи ангиография ускунасидан тортиб барча турдаги юрак операцияларини ўтказишга мўлжалланган илғор технологиялар билан таъминланган.
Ангиография технологияси ёрдамида юрак қон-томирининг қай ерида қисилиш, тромб, артериосклероз ва холестерин борлигини, аъзонинг қайси жойи ишламаяпти ёки оғриқ бераётгани ҳақида тўлиқ маълумот беради. Бу орқали эса томирга стенд қўйиш амалиётини муваффақиятли бажариш имкониятини беради.
Ушбу кўрикка 20 дан ортиқ мутахассислар жалб қилинган бўлиб улар орасида кардиожарроҳлар кардиолог, хирург, проктолог, эндокринолог, гинеколог каби тор соҳа вакиллари бор бўлиб, аввалига шифокорлар бригадаси ҳудудда истиқомат қилувчи юрак қон-томир касаллиги билан азият чекувчи эҳтиёжманд аҳоли вакилларини чуқурлаштирган тиббий кўрикдан ўтказиш мўлжалланган.
Улар орасидан саралаб олинган хавф гуруҳдаги беморларни ЭХО, ЭКГ текширувидан ва бир неча турдаги тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтказилиб, тиббий кўрсатма бўлганлари коронарография текширувига тавсия этилади. Бу эса беморларни инфаркт олдини олишга ёки тўлиқ соғайиб кетиш имкониятини беради.