Мурожаатда келтирилишича, у ўтган йили декабрь ойида “Зоҳидон йигитлари” МЧЖга қарашли савдо дўконидан “Қувасой шифер заводи” МЧЖда ишлаб чиқарилган 200 дона шифер харид қилган. Бироқ шу йилнинг август ойида хонадон томига қоқилган шиферлардан 50 таси ёрилиб кетган.
Мурожаат тааллуқлилиги бўйича Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Жараёнда шифер ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти номига ҳам сўров хати юборилиб, ўрганиш ишларида корхонадан бир нафар малакали мутахассис бириктирилиши сўралди.
Мазкур мутахассис иштирокида ўрганиш давомида истеъмолчи хонадонидаги ёрилган шиферлар бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва ўрганув кунининг эртасига истеъмолчига нуқсонли шиферлар ўрнига янги, сифатли 50 дона шифер етказиб берилишига эришилди. Шу билан истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган 2 миллион сўмлик моддий зарарнинг олди олинди.
Ҳусниддин ЛАТИПОВ,
Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси