“Бир ярим йил Бош вазир лавозимида ишлаганимдан сўнг, истеъфога чиқишим ҳақида эълон қилиш вақти келди”, деди Гаврилица брифингда ва ўз қарори сабабларини айтишдан бош тортди.
У ўз нутқида ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашиш, Европа интеграцияси, адлия тизимини ислоҳ қилиш, энергетика инқирози ва минтақадаги мураккаб вазиятга қарши курашиш соҳасидаги ютуқларига тўхталди.
Молдова Президенти Майя Санду Бош вазир Гаврилица бошчилигидаги мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилди.
“Мен Бош вазир Наталья Гаврилицанинг истеъфосини қабул қилдим. Юридик тартиб-таомиллардан келиб чиққан ҳолда, Бош вазир истеъфога чиққанидан сўнг парламент фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказаман, сўнгра Бош вазирликка номзод кўрсатаман”, деб ёзди Санду Facebookдаги саҳифасида.
Наталья Гаврилица бошчилигидаги ҳукумат 2021 йил август ойида муддатидан олдин сайловларда ғалаба қозонган европапараст Ҳаракат ва бирдамлик партияси томонидан тузилган эди, дейилади tass.ru сайтида.