Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотига кўра, 2022 йил 9 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.

Молдова Республикаси ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтди.

Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.