Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти “E-qaror” электрон тизими орқали мониторинг қилинди. Унинг натижалари расмий манбалардан эълон қилинди.
Ўтган йилги фаолият таҳлилида 5 041 та қонунбузилиш ҳолатлари акс этган қарор ва фармойишлар аниқланган. Мазкур ҳужжатларнинг 4 359 тасини бекор қилиш юзасидан 1 638 та таъсир чораси киритилган. Натижада ҳокимликларнинг 3 936 та қарорлари бекор қилинган. 145 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилган.