Ижтимоий тармоқларда «Yamal» авиакомпаниясининг Москва-Наманган-Москва йўналиши бўйича LLM9205/9206 авиақатнови бекор қилингани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 октабр куни Россиянинг Ямал авиакомпаниясининг бортида 220 йўловчи бўлган ҳаво кемаси Москва вақти билан соат 15:40да Домодедово аэропортидан Наманганга учиши режалаштирилган эди.

Авиакомпания ушбу авиақатновни амалга ошириш учун назорат қилувчи орган – «Ўзавиация» агентлигига тегишли сўровнома юбормагани боис ушбу чартер рейси амалга оширилмади.

Наманган халқаро аэропортининг ушбу авиақатновни бекор қилинишига хеч қандай алоқаси йўқ. Аэропорт ходимлари Тошкент вақти билан соат 23:00 да Намангандан Москвага учиши керак бўлган йўловчиларга юзага келган вазият бўйича атрофлича маълумот тақдим этдилар.