14, 21, 28 декабрь кунлари Москва — Казанский – Тошкент йўналишида дастлабки поездлар қатнови амалга оширилади. Мазкур поездлар Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади.
Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилди. Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг е-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, хабарда қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилинади.