Концертда Россия томонининг таклифига биноан Москвага келган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Раимжонов раҳбарлигидаги «Ўзбекистон солистлари» камер оркестрининг 23 нафар созандаси иштирок этди.
Ўзбек мусиқачилари фестиваль учун махсус ёзилган асарларни, шу жумладан, таниқли бастакорларнинг асарларини ижро этишди.