Учрашув жараёнида О.Хамидов томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг университетдаги самараси, мавжуд имкониятлар, долзарб йўналишлардаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар берилди.
Ўз навбатида, Миллий тадқиқот университети "Москва энергетика институти" халқаро алоқалар бўйича проректори Тарасов Александр томонидан таклифлар маъқулланиб, ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, ҳамкорликда илмий лойиҳалар, малака ошириш ва стажировка дастурларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги билдирилди.
Музокара сўнгида илк қадам сифатида мазкур йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланиши келишиб олинди, дея хабар берди БухДУ Ахборот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бугун яқин вақтларда Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро конференцияси ўтказилади.