Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолат юзасидан тарқалган хабарларга муносабаат билдирди.

Хабарда айтилишича, Агентликнинг Москвадаги ваколатхонаси томонидан вафот этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Унинг яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек, Россиянинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан алоқалар ўрнатилиб, мазкур ҳодиса назоратга олинди.