М.Н.нинг яқин қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Юртдошимиз Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан, шифокор назоратида Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар беради агентликнинг ахборот хизмати. 

Шунингдек, хабарда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази томонидан фуқарога иш берувчидан 1 миллион 350 минг рубль миқдорида моддий ёрдам ундириб берилгани айтилди.