Ишчи гуруҳ йиғилишида тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирокида икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш чора-тадбирларига оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо айланмаси барқарор ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Унинг ҳажми сўнгги 7 йилда 2,5 баробар ва жорий йил бошидан буён 30 фоизга ошди. Бунга, бошқа омиллар билан бир қаторда, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик режими доирасида эришилгани таъкидланди. Шу билан бирга, икки томонлама савдо таркиби кескин кенгайиб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши ортди.
Икки давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган мақсад – 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш учун мамлакатларимизда барча зарур имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Учрашувда томонлар Режадаги вазифалар ижросининг бугунги ҳолатини атрофлича ўрганиб чиқди ва бу борада ишларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқди.
Ташриф дастурига мувофиқ Лазиз Кудратов Бутунроссия ташқи савдо академиясига (БТСА) ташриф буюрди. Ректор Виттория Идрисова таълим муассасасида талабаларни сифатли тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан таништирди. Тошкент шаҳрида Академия филиалини очиш бўйича ИССВ ва БТСА ўртасидаги ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, хусусан, Тошкент шаҳрида Академиянинг филиалини очиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этади.