Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ рассоми, академик, профессор Акмал Икромжонов ва шогирдларининг анъанавий “Устоз ва шогирд” туркумидаги “Мовийга парвоз — IV”, “Мен рассомман” номли гуруҳий кўргазмаси очилди. Кўргазмага тақдим қилинган тасвирий санъатнинг турли йўналишлари ва жанрларида ишланган замондош рассомлар ижод намуналарининг аксарияти охирги икки йилда ишланган.

Рассомнинг дунёқараши, ўзлиги намоён бўлган ижодий ишларда ҳаёт фалсафаси, турмуш тарзимиз, тарихий шаҳарларимиз меъморий ёдгорликларидан лавҳалар, инсон образлари, табиатнинг гўзал манзаралари, йил фасллари, замин неъматлари акс этган. Кўргазма намойиши давом этмоқда.

Ҳасан Абдуназаров