Қонунга кўра, биринчи марта муаллиф ўз асари нусхасини кўпайтиришда рухсат бериш ҳуқуқини олади ва натижада “Соpyright” (нусха олишга рухсат) термини пайдо бўлади.

1787 йилда АҚШ Конституциясида биринчи марта интеллектуал фаолият натижаларига бағишланган нормалар белгиланган бўлса, 1790 йилда эса карталар, чизмалар ва китоблар ҳимояси ҳақида дастлабки Федерал қонунни қабул қилди. 

Қонунчиликда ўрнатилган бу нормалар кейинчалик саҳна асарлари, ашула ва бошқаларга ҳам татбиқ этила бошланди.