Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ж.Ғойибов томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь куни Мирзаобод туманининг «Боғистон» ва «Янгиҳаёт» маҳаллаларида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Уйма-уй юриб, маҳалла кўчалари бўйлаб ўтказилган сайёр қабулда тегишли ташкилот вакиллари, 4-сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуд аҳолисининг мурожаат ва масалаларини ўрганишди.
Сайёр қабулда жами 6 нафар фуқародан 9 та масала бўйича мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 5 таси қаноатлантирилди, 1 таси тушунтирилди, 3 таси ижрога қаратилди.
Жумладан, «Боғистон» маҳалласи «Истиқлол» кўчаси 3-уй да яшовчи фуқаро Алишер Суюнов хонадонидаги иссиқхонада узумчилик билан шуғулланаётганлиги, ҳозирги кунда пенсия ёшига яна бир йил борлиги бироқ иш стажи етмаслиги тўғрисида қилган мурожаати солиқ идораси вакиллари томонидан ижобий ҳал этилди. Гап шундаки, шу куни ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилган А.Суюнов эндиликда зарур иш стажига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги қарорида белгилаб қўйилган.
Шу куни фуқаролардан кам фоизли кредит олишда, маҳалла томонидан моддий ёрдам беришда, совуқ кунларда табиий газ босимининг пастлаб кетиши натижасида хонадонларни иситишда ҳамда ичимлик суви келтирилишида юзага келаётган муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Сайёр қабул давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда бемор ётганлар ҳолидан хабар олинди. Уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
А.Абдувалиев,
Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бош инспектори.