Йиғин доирасида Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган “Ruhi Sarıalp Atlamalar Kupası” турнирида қатнашган ҳамюртимиз Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Сафина Садуллаева ғолибликни қўлга киритди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган Садуллаева стартни 1.76 метр баландликдан бошлади. Дастлабки уринишларни қийинчиликсиз забт этган спортчимиз беллашувни 1.86 метр билан тугатди. Ушбу мусобақадаги ғалаба юртдошимизга жаҳон рейтинги учун 1082 очко тақдим қилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти