Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарга кўра, Шартнома қиймати 750 000 евро.
20 ёшли вингер Белгия клуби билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Ўринбоев жорий мавсум «Пахтакор» сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 450 минг еврога баҳоланмоқда.
Антверпен Бельгиянинг энг қадимги ва энг яхши футбол клубларидан бири: ўз тарихида у беш марта мамлакат чемпиони бўлган ва тўрт марта Бельгия кубогини қўлга киритган.