Танловнинг асосий мақсади ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, ўзбек ва бошқа халқлар куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Маданият вазирлиги томонидан уч йилда бир маротаба ўтказиладиган мазкур танловнинг бу галги босқичида 16 ёшгача бўлган ўқувчи ёшларнинг анъанавий ижрочилик ва халқ чолғулари йўналишида жами 29 та номинация бўйича ижодий ишлари қабул қилинди. Ҳудудий босқичларида 13 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, уларнинг 253 нафари республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳозирги кунда ўқувчилардан қабул қилиб олинган видеоёзувларни Ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаш бошланди. Натижалар бўйича тез орада тўлиқ маълумот берилади ва ғолиблар “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда тақдирланади.