Олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларида ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт фанидан дарс берувчи ўқитувчиларимиз «Адабиётшуносликка кириш» дарси юзасидан назарий билим бериш жараёнида муҳим ўқув қўлланмаси бўлмаганлиги сабабли адабиётшунослик терминларини таърифлаб тушунтиришда бир қанча ноаниқликлар юз берарди. Адабиёт фанидаги терминларнинг мазмунини ифодаловчи луғат йўқ ҳисобида эди. Худди мана шу жараёнда ҳаётимизда юз берган тарихий ўзгаришлар барча ижтимоий фанларнинг моҳиятини, асосий қоидаларини мустақиллик мафкураси руҳида қайта идрок этишни янгича таҳлил ва талқин қилиш давлатимиз томонидан зарур қилиб қўйилди. Бунинг натижасида барча ижтимоий фанлар бўйича ҳозирги давр руҳига, демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларга мос келадиган дарсликлар, қўлланмалар ва дастурлар яратишга киришилди.

Изланишлар натижасида адабиётшунос олим Эркин Худойбердиевнинг «Адабиётшуносликка кириш» дарслиги чоп этилди. Ушбу дарсликда муаллиф бадиий воситаларнинг имкониятларини кўп йиллик тажрибаси асосида методик жиҳатдан ёритиб беришга эришган. Шунингдек, китобда XX-XXI аср шеърияти ҳамда прозасининг тадрижий такомили, моҳияти, мазмун-мундарижаси, адабиёт дарсликларидаги янгиланишлар теран таҳлил қилинган. Бу эса ўқувчининг мумтоз адабиётга бўлган қизиқишини кучайтирибгина қолмай, тилимизнинг қанчалар серқирра эканлигини намоён қилади.

Ёқубжон Тошпўлатов,

Андижон давлат университети доценти,

фалсафа фанлари номзоди