Мамлакатимиз ҳаётида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади.

Маълумки, жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари сайловлари бўлиб ўтади. Ушбу сайловни ўтказиш “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган ЎзРҚ–499-сонли Қонун асосида ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови 3 босқичда ўтказилади. 1-босқич тайёргарлик босқичи бўлиб унда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар кўрилади.

2-босқич асосий босқич ҳисобланиб, унда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш, сайлов якунларини чиқарилади ҳамда 3-босқичда сайловдан кейинги босқич фуқаролар йиғини органларини шакллантиришдир. Сайлов натижалари бўйича бир ой ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини кенгаши шакллантирилади, (кексалар ва фахрийлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси сайланади.

Шуни таъкидлаш жоизки Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, олий маълумотга, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-еътиборга эга бўлиши керак.

Aгар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши қоидабузарликлар мумкин.

Лола БЕКМИРЗАЕВА,

Урганч шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти