Республикамизнинг геграфик жойлашуви, табиати, иқлими, ландшафти ўзига хос. Ҳудудимизда тоғлар, сув ҳавзалари, бепоён экинзорлар, қум барханлари ҳам бор. Ҳар бир вилоятимизда  одамнинг эътиборини ўзига тортадиган, диққатга сазовор обида, зиёратгоҳ, узоқ-яқин тарихдан қолган ёдгорликлар мавжуд. Ушбу ҳудудларда хавфсиз туризмни ташкил этиш бош мақсадимиздир. Бугунги кунда, Бўстонлиқ туманидаги сайёҳлик объектларига бўлган талаб ортиб, йилига ўртача 1 -1 ярим миллионгача аҳоли ҳордиқ чиқариб келаётгани, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари эса аввалги йиллардаги штат бирликлари асосида ўзгаришсиз бўлиб келаётган эди, бу эса, аҳоли ва дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашда бир қатор муаммоларни вужудга келтирар эди.

Шуларни ҳисобга олиб ҳудудларда туристик зоналар яратилиши натижасида сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва фавқулодда вазиятлар кўрсаткичларининг ўсиши эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тараққиёт стратегияси доирасида “Чорвоқ-Чимён” йирик туристик зонасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин – қутқарув бўлинмалари негизида Ихтисослашган кўп тармоқли бошқарма ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Шунингдек, Республикамиздаги ўрмон фонди ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, кенг кўламда кўпайтиришни жорий этиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, саноат кўламида манзарали ва мевали дарахт ва буталар плантацияларини етиштириш ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш ҳамда доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштиришда муҳофаза қилинаётган ҳудудларда бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилишига қарамасдан ўрмонларда кичик-кичик бўлсада ёнғинлар содир бўлиб, ўсимликларга зарар етишига сабаб бўлмоқда.

Бу борадаги давлат сиёсатининг устивор йўналишларини амалга оширилиши натижасида келажак авлодларга экологик қулай шароит яратиш ва ўрмонларда юз берган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент ва Жиззах вилоятлари хокимликлари билан ҳамкорликда Бўстонлиқ ва Зомин туманларида ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун Тошкент ва Жиззах вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отрядлари ташкил этилиб,  вазифалар белгилаб берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент ва Жиззах вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида Бўстонлиқ ва Зомин ихтисослаштирилган отрядлари ташкил этилиши натижасида ўрмон хўжаликлари мутахассислари томонидан ўрмон фонди ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, кенг кўламда кўпайтиришни жорий этиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, саноат кўламида манзарали ва мевали дарахт ва  буталар плантацияларини етиштириш, ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш жараёнларида содир бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатлари тезкорлик билан бартараф этилишига эришилади;

Тоғ ва тоғ олиди ҳудудларидаги ўрмонларда ёнғинларни ўчириш учун махсус техникаларнинг тезкор етиб бориши ҳамда ҳаракатланиши чекланганлиги боис ушбу отрядлар ўтувчанлиги юқори бўлган махсус ёнғин-қутқарув техникалари билан таъминланади;

Мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга шунингдек, ички туризим кўлами кенгайишини хисобга олиб хавфсиз туризмни таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйган. Бундан ташқари ўрмонларда ёнғин омилларининг кўплиги ҳамда ўсимликлар зич жойлашганлиги, содир бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш мураккаблиги сабабли ушбу ишларни амалга ошириш учун махсус отрядлар ташкил этилди.

Ҳасан Абдуназаров