Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлигининг Аудиовизуал ва интерактив оммавий ахборот воситалари департаменти директори Руфат Гасанов, Озарбайжон халқ артисти Вагиф Мустафаев ҳамда Озарбайжонфильм киностудияси директори Назим Гусейнов билан видеомулоқот ўтказди. Унда жорий йил ўтказиладиган Тошкент Халқаро кинофестивали тўғрисида суҳбат олиб борилди.
Агентлик раҳбари мулоқот давомида Озарбайжон билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилган "Мулла Насриддин" кинолойиҳаси бўйича таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.
Томонлар стсенарий муҳокамадан ўтгач, суратга олиш ишлари қай тартибда бўлиши ва филъмда ролъ ижро этувчи ўзбек ва озарбайжон актёрлари борасида ҳам фикр алмашишди. Шунингдек, видеомулоқот давомида маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йил сўнггига қадар Озарбайжонда ўзбек киноси кунларини ўтказишни ҳам келишиб олишди.