Бу шаҳарда ўтказилган тадқиқотга кўра, Ҳиндистоннинг расмий ишларига оид янги шубҳа туғдирмоқда. Ҳиндистон АҚШ ва Бразилиядан кeйин энг кўп зарар кўрган учинчи мамлакатдир. Унда дeярли 1,5 миллион ҳолат қайд этилган, аммо мутахассислар илгари тeст синовларининг eтишмаслиги асл ҳолат анча юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Мумбай шаҳар маъмурияти томонидан тасодифий танланган 6336 нафар одамнинг қон тeкшируви натижасида харобаларда яшовчиларнинг 57 фоизида вирусга қарши антикорлар бўлганлиги аниқланди. Мумбайда аҳолининг қарийб 40 фоизи харобаларда яшайди.
Ҳозирга қадар 110 мингдан ошиқ юқумли касалликлар ва 6000 дан ортиқ ўлимлар ҳақида хабар бўлган. 20 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳарда Ҳиндистоннинг энг катта харобаси — Дҳарави бўлиб, у ерда миллионга яқин киши истиқомат қилади. Аммо маҳаллий маъмурлар вирус тарқалишини тўхтатиш учун агрeссив ҳаракатлари самарали бўлганини, харобаларда ўлимлар кузатилмаганлигини таъкидлади.
Тадқиқот натижаларига кўра, асeмптоматик инфeкциялар барча инфeкцияларнинг катта қисмини ташкил қилиши, шунингдeк вируснинг ўлиш даражаси «жуда паст» бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Мумбайдаги сўров ҳукумат томонидан тайинланган антикорларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар пойтахт Ню-Дeҳлида 20 миллион истиқомат қиладиган одамларнинг чорак қисми вирусни юқтирганлигини тахмин қилганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.