Миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ижодий мероси санъатсевар ёшлар учун катта ибрат мактабидир. Марказий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловининг округ босқичи бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилояти маданият бошқармаси вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Танловда 14 нафар ҳарбий хизматчилар 3 та шарт бўйича беллашди. Иштирокчилар Ботир Зокировнинг ижодидан қўшиқлар куйлашди. Ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчига эсдалик совғалари ҳамда кейинги босқичга йўлланма округ қўмондонлиги томонидан топширилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.