Респондентлар таҳлил учун ДНК топширишди, тиббий кўрикдан ўтишди, шунингдек, нотўғри одатлари ва қайси озиқ-овқатни севиб истеъмол қилишлари ҳақида сўзлаб беришди. Тўпланган маълумотларга асосланиб, олимлар, лойиҳа иштирокчилари ҳаётининг кейинги ўн бир йили давомида мунтазам қаҳва ва чой ичгани уларнинг мия саломатлигига ижобий таъсир кўрсатганини аниқлади. Тадқиқот натижалари PLOS Medicine журналида эълон қилинди.

Хусусан, кунига 3-5 пиёла чой ва икки-уч финжон қаҳва ичиш кексаликда деменция таҳдидини тахминан 28 фоиз, инсульт хавфини 32 фоиз,  кексаликда мияда қон кетишидан сўнг кузатиладиган ақлий заифлик эҳтимолини 20 фоизга камайтираркан.

Кейинги тадқиқотлар давомида олимлар ушбу ичимликларнинг қайси таркибий қисмлари мия саломатлигига фойдали таъсир кўрсатишини аниқлаш ниятида, деб хабар беради АиФ.