Эслатамиз, Аҳмадалиев ўтган йили январдан бери, ўн иккинчи раундда америкалик Дениел Романдан (28-3-1, 10 КО) белбоғни тортиб олганидан кейин ринга чиқмаган, деб хабар беради Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хизмати.
«Ўтган йили январда мен Денни Романни мағлубиятга учратиб, WBA ва IBF белбоғларини ютиб олдим. Шундан кейин менда дивизионнинг бошқа чемпионлари билан жанг қилиш имконияти пайдо бўлди, — деди жангчимиз BoxingScene.com.га интервьюсида. — Ва мен яқинлашиб келаётган унификацияни сабрсизлик билан кутаман. Лекин мен даставвал номзодлар олдидаги мажбуриятимни адо этишим керак».