Унда истеъмолчи қорамол сотиб олиш учун 30 миллион сўм сўраб Микрокредитбанкнинг Булунғур тумани филиалига ариза бергани, бироқ банк маъмурияти масалани пайсалга солиб, ижобий ҳал қилиб бермаётганини ёзган.

Мурожаат Булунғур тумани жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида истеъмолчига 30 миллион сўм кредит олиб берилди.

Яна бир мурожаат Булунғур туманида яшовчи С.Аҳмедовадан келган. Унда қайд этилишича, истеъмолчи эшик-ром ўрнаттириш мақсадида устага 12 миллион сўм берган. Бироқ эшик-ромлар ўз вақтида ўрнатилмаган. Ушбу мурожаат ҳам ўрганилиши натижасида истеъмолчи хонадонига сифатли эшик-ромлар ўрнатиб берилди.

Шоҳзодбек МАМАРАЖАБОВ,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари

федерацияси матбуот хизмати бош мутахассиси