Бу ҳақда Президент Халқ қабулхоналари маълум қилди.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида 151 нафар шахс лавозимидан озод этилди, 833 нафар ходимга ҳайфсан жазоси қўлланилди.
Шунингдек, 150 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди, 1335 нафари эса расман огоҳлантирилди.
Мурожаатлар билан ишлашда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш билан бир қаторда, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган 10 га яқин ташкилотда амaliy ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Президент Халқ қабулхонаси аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ижро интизомини доимий назорат қилишда давом этади.