Мамлакатимизда 20222023 ўқув йилидан бошлаб мусиқа таълими тизимида қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Бундай янгиликлар асосини Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ташкил этади.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида мамлакатимизда мусиқа таълимини инновацион ривожлантириш ва унинг воситасида ёш авлод маданиятини замонавий талаблар асосида оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли мазкур жараёнда қарор ижросини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Қарорга асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиз мусиқа таълими бутунлай янги тизим асосида йўлга қўйилмоқда.
Биринчидан, умумий ўрта таълим муассасаларида “Мусиқа маданияти” фанини ўқитиш жараёнини давлат таълим стандартлари ва малака талабларига асосланиб такомиллаштириш, унда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мусиқа таълимининг асосий негизи этиб белгиланмоқда. Бунинг учун ушбу фан машғулотлари ҳафтасига белгиланган бир ўқув соати ҳамда унга қўшимча равишда ҳар ҳафта миллий мусиқа чолғуларида куй ижро этиш амалий тўгараклари ва факультатив дарслар шаклида ташкил этилади.
Жараёнда “Мусиқа маданияти” ўқув фани машғулотлари умумий ўрта таълим мактабларида назарий дарслар, амалий тўгараклар ва факультатив машғулотлар шаклида ташкил этилишига эътибор қаратиш лозим. Бу бир ҳафтада ўтказиладиган дарс. Бугунга қадар мазкур фаннинг дарс машғулотлари ажратилган соат асосида ҳам назарий, ҳам амалий шаклларда ўтиб келинар эди. Натижада бу фан бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш жараёни талаб даражасида бўлмаган.
Ваҳоланки, ўқув фанининг асосий вазифаларидан бири ўқув режа ва дастурлари асосида давлат таълим стандартлари ҳамда малака талабларига биноан умумий машғулотлар ўтказиш, шунингдек, ўқувчиларнинг мусиқий лаёқатини ривожлантиришдан иборат. Бу вазифа ижросини таъминлашда фақат бир соатлик машғулотнинг ўзи камлик қилар эди. Шу сабабли, жорий янги ўқув йилидан бошлаб ушбу фан учун ҳафтасига белгиланган бир ўқув соати ҳамда унга қўшимча равишда ажратиладиган соатлар ҳисобидан амалий тўгараклар ва факультатив дарслар ўтилиши назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, қўшимча дарслар мактаб ҳисобидаги соатлар улуши асосида амалга оширилади. Шу сабабли мазкур ўқув йилидан бош лаб умумий ўрта таълим мактабларида “Мусиқа маданияти” ўқув фани бўйича босқичма-босқич ташкил этиладиган амалий тўгараклар ва факультатив дарсларга ҳудудларда фаолият юритаётган машҳур ҳамда тажрибали санъаткорлар жалб этилади.
Бундан ташқари, мазкур қарорга кўра, амалий тўгараклар раҳбарларига ҳақ тўлашда “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак раҳбари учун белгиланган базавий тариф ставкалари қўлланади, яъни умумий ўрта таълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” ўқув фани ўқитувчилари мусиқа амалий тўгаракларини олиб борганида уларнинг маошига базавий тариф ставкалари қўшилади.
Бундай машғулотларда фаол иштирок этган ушбу тоифа санъаткорлар қарор асосида иш жойидан лавозим маоши миқдорида қўшимча устама билан рағбатлантирилади. Бу янгилик умумий ўрта таълим мактабларида “Мусиқа маданияти” ўқув фани назарияси ва ўқитиш методикасини инновацион ривожлантириш, ўқувчиларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини кутилган даражада ошириш ҳамда уларнинг мусиқий лаёқатини ривожлантириш имконини беради.
Иккинчидан, умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа таълимини янгича асосда ташкил этишнинг реал шартшароитлари кўрсатилган. Қарорда белгиланганидек, жорий ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари миллий чолғулар, мусиқа дарсликлари, нота тўпламлари ва ўқувметодик адабиётлар билан тизимли равишда босқичма-босқич таъминланади. Булар умумий ўрта таълим мактабларини дарсликлар ва ўқувметодик қўлланмалар билан таъминлаш тизимига киритилди.
Шу жиҳатдан ҳар бир умумий ўрта таълим мактаби дутор, дўмбира, доира, танбур, рубоб, ғижжак, най каби миллий чолғуларга эга бўлади. Мазкур ишлар натижасида мамлакатимизда 2022/2024 йилларда умумий ўрта таълим мактаблари зарурий чолғулар билан тўлиқ таъминланиши кутилмоқда.
Учинчидан, мамлакатимиз мусиқа таълимидаги янгиланишлар мутасаддилар олдига умумий ўрта таълим мактабларини профессионал мусиқа ўқитувчилари билан таъминлаш вазифасини қўяди. Шу сабабли, қарорда таъкидланганидек, 20232024 ўқув йилидан бошлаб амалий фаолиятга йўлланма оладиган профессионал мусиқа ўқитувчиларининг камида учта чолғуда куй ижро эта олиш маҳоратига эга бўлишига эришиш мўлжалланмоқда. Бунинг учун асослар етарли.
Чунки мусиқа таълими йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ўзларининг шахсий чолғуларидан ташқари унга турдош чолғуларда ижро этиш имкониятига эга. Мисол учун, зарблиторли чолғуда куй ижро қиладиган созанда шу чолғуларга турдош мусиқа асбобларида ҳам куй чала олади. Айни пайтда мусиқа санъатида миллий (халқ) чолғуларнинг такомиллаштирилган оилавий турлари мавжуд.
Масалан, такомиллаштирилган чанг чолғуси ижрочиси унинг барча анъанавий турларида ҳам куй ижро эта олади. Янги ўқув йилидан бошлаб мусиқа таълимини амалга оширишнинг энг муҳим икки таянчи — умумтаълим мактабларида “Мусиқа маданияти” ўқув фанини янгича методика асосида ташкил этиш ва олий маълумотли профессионал мусиқа ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича инновацион асосдаги таълим жараёни йўлга қўйилмоқда. Шу сабабли, бу жараённинг назарийметодик асосларини яратиш тақозо этилади. Бунинг учун имкониятлар етарли.
Аввало, умумий ўрта таълим мактаб ларида мусиқа таълимини ўқитишнинг ўзига хос миллий тажрибаси мавжуд ва амалий фаолиятдаги мусиқа ўқитувчилари индивидуал услубларга эга. Умумий ўрта таълим мактаблари ва олий мусиқа таълими жараёнида ўзлаштириладиган мусиқа асарлари мажмуи ҳам мавжуд. Қолаверса, мусиқа таълимини янгича асосда ташкил этиш учун умумий ўрта таълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида ташкилийметодик ҳамда дидактиктехнологик имкониятлар мажмуи шакллантирилган.
Шу сабабли, бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиш жоиз. Айни пайтда мамлакатимизда мусиқа таълимини янгича асосда ташкил этиш учун қатор ташкилий ишларни бажариш зарур. Жумладан, аввало, амалий фаолиятдаги мусиқа ўқитувчиларининг мусиқа таълими бўйича малакаси янгича асосда кучайтирилади. Умумий ўрта таълим мактаблари мусиқа таълими репертуарини такомиллаштириш ва уларнинг олий мусиқа таълими дастурлари билан уйғунлигини таъминлаш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган мусиқа амалий тўгараклари ва факультатив дарсларга қўйиладиган талаблар ҳамда уларда ўрганиладиган мусиқа асарлари репертуари шакллантирилади. Бўлғуси олий маълумотли мусиқа ўқитувчиларини ҳафталик амалиёт даврида мактаблардаги амалий тўгараклар ва факультатив дарсларга жалб этиш асослари ишлаб чиқилади.
Амалий тўгараклар ва факультатив дарслар воситасида мусиқа лаёқатига эга ўқувчиларни тарбиялаш ҳамда уларни мусиқа санъатига йўналтириш методикаси ва механизмларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Буларнинг ечимини топиш мусиқа таълимини инновацион жамият шароити ва талаблари асосида кутилган даражада ташкил этиш имкониятини беради.
Мусиқа таълимининг мазкур икки тизимида жорий этилаётган янгиликлардан мақсад ёш авлодни мусиқа санъати ҳамда маданияти воситасида муносиб вояга етказишдан иборат. Бунинг учун мусиқа таълимининг барча иштирокчилари янгиликка, янгича ёндашувларга ва янгича ўқитиш жараёнига тайёр туриши жоиз.