Компаниянинг муҳандис-ихтирочиларидан бири бўлган Чжихуэй Сзюн велосипедда аварияга учраб, жароҳат олганидан сўнг унда ана шундай велосипед яратиш ғояси туғилган. Ҳайдовчисиз бошқариладиган велосипедни ясаш учун жамоага уни бутун бошли ҳисоблагичлар жамланмасидан иборат автоматик бошқарув тизими, камера ва самарали аппарат платформаси билан жиҳозлашга тўғри келди. Бундан ташқари, муҳандислар йўлдаги вазиятларни аниқлайдиган ва транспорт воситасини бошқарадиган алгоритмлар жамланмасидан фойдаланган. Камера ва ҳисоблагичлар тўсиқларни аниқлайди, сунъий интеллект технологияси эса инсон аралашувисиз вазиятга баҳо бериш имконини беради.

Велосипедга литийли 6S батарея модели ўрнатилган бўлиб, тахминан 2-3 соатга етади. Асосий ҳисоблаш блокида Huawei Ascend 310 процессоридан фойдаланилган бўлиб, у ўриндиқ остида жойлашган. Велосипед мувозанатни таъминловчи тизим билан ҳам жиҳозланган бўлиб, у йўллардаги кичик оғишларга оид маълумотларни ҳам қайта ишлайди, орқа ғилдирак эса тўғридан-тўғри мотор орқали айлантирилади.

Велосипед ҳозирда синов жараёнларидан ўтган, деб ёзади ixbt.com.