Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нафақат юртимиз аҳолиси,  балки қатор хорижий мамлакатларда истиқомад қилувчи ҳамюртларимиз ҳам кенг нишонлашди.

Хусусан, шу муносабат билан Германия давлатининг Берлин шаҳрида концерт дастури бўлиб ўтди.

Дастурда юрт мадҳи, истиқлол қадри тараннум этилган ўзбек мумтоз ва эстрада йўналишининг энг сара намуналари ижро этилди.