Мазкур фильмлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.
Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган "Алишер Навоий", "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "Огаҳий", "Бердақ", "Маҳмудхўжа Беҳбудий", "Тўлепберган Қайипбергенов", "Абдулла Авлоний", "Ибройим Юсупов", "Абдулла Қаҳҳор", "Абдулҳамид Чўлпон", "Мақсуд Шайхзода", "Ғафур Ғулом", "Ҳамид Олимжон ва Зулфия", "Муҳаммад Юсуф", "Эркин Воҳидов", "Абдулла Орипов" каби ҳужжатли фильмлари илк бор телевидение орқали намойиш этилади.
Ўзбекистон кинематография агентлигининг қайд этишича, ушбу акция Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган кино-ойлиги доирасида бўлиб ўтмоқда.