Хусусан, байрам кунлари Бухорога 223 минг сўмга, Наманган ёки Фарғонага 131 минг сўмга, Самарқандга 157 минг сўмга етиб олиш мумкин бўлади.

Сиз авиачипталарни www.silk-avia.com расмий веб-сайтида, +998 (55) 501-22-12 алоқа маркази операторлари орқали, халқаро аэропортлар кассаларида ва iOS ҳамда Android платформалари учун мавжуд илова орқали арзон нархларда харид қилишингиз ва тарифлар билан танишишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, "Silk Avia"да учта тариф мавжуд. ОДДИЙ тарифида фақат 5 кг қўл юки тақдим этилади — юклар махсус ўлчамга мос келиши керак — 40 см х 30 см х 20 см. ОСОН тарифида ҳам чипталар қайтарилмайди, лекин қайта брон қилиш ва 10 кг гача қўшимча багаж олиш имконияти мавжуд. ОМАД тарифига 20 кг гача юк, қайта брон қилиш ва чиптани қайтариш киради.